Профессор Конраднинг семинари
Kеча Германиянинг Мартин Лютер номидаги Галлэ-Виттенберг университети (QS да кучли 600 таликда) профессори Кристофер Конрад институтга расмий ташриф буюрди. Дастлаб халқаро ҳамкорлик проректори А.Салоҳиддинов меҳмонлар учун ТИҚХММИ ва унинг фаолияти хусусида тақдимот қилиб берди. Проф. Конрад “Марказий Осиёда сувдан самарали фойдаланиш мониторинги (WebGIS)” мавзусида семинар ўтиб берди. У Германиянинг ташқи ишлар вазирлиги томонидан молиялаштирган CAWa лойиҳаси ҳам батафсил маълумот берди. Мавзу иштирокчиларнинг аксарияида, профессор-ўқитувчи ва талабаларда қизиқиш уйғотгани боис мунозарали баҳс кўринишда олиб борилди. Сўнгра проф. Конрад институт ректори проф. Ў.Умурзаков билан ўзаро учрашувда университетлараро кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва истиқболли йўналишлар бўйича маслаҳатлашиб олишди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов