Халқаро ҳамкорликнинг янги поғонаси
Бугун Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инстутига Хитой фанлар академияси Хинжианг провинцияси бўлими вице президенти ҳамда Марказий Осиё Экология ва атроф-муҳит тадқиқотлари институтининг директори профессор Чен Хи ҳамда Марказий Осиё Экология ва атроф-муҳит тадқиқотлари институтининг директори ўринбосари профессор Лиу Венжианг расмий ташриф билан келишди.
Ушбу ташрифнинг асосий мақсади институтлар ўртасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда 2019 йил январь ойида тузилган меморандум доирасида халқаро лойиҳалар ишлаб чиқиш профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабаларнинг ўзаро малака алмашинув тадбирлари режасини сентябр ойига қадар ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш шу асосда 10 га яқин талаба, тадқиқотчи ҳамда ходимларни Хинжианг институтига 2019-2020 ўқув йилларида ташрифини таъминлаш бўйича зарурий чора-тадбирларини ишлаб чиқиш бўлди.
Бунга кўра институтимизнинг конференциялар залида меҳмонлар билан махсус тақдимот ўтказилди. Ушбу тадбирда институт халқаро ҳамкорлик бўйича проректори профессор А.Т.Салохиддинов, "Гидромелиорация" факультети декани профессор А.М.Фатхуллаев, институтнинг турли кафедралари мудирлари, профессор-ўқитувчилари тадқиқотчилари ҳамда талабалари иштирок этишди.
Музокаралар 4 йўналишда: Орол денгизи ҳавзасида сув бошқарувини такомиллаштириш борасида лойиҳалар ишлаб чиқиш, таълим ва тадқиқот масалаларида малака алмашинуви, биргаликда замонавий демонстрацион тажриба майдонларини яратиш ва улардан ҳамкорликда фойдаланиш, ўқитиш тизимини биргаликда такомиллаштириш масаларида олиб борилди ва баъзи асосий вазифалар белгилаб олинди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов