Китоб – инсон маънавиятининг кўзгуси
Жорий йилнинг 4 октябрь санасида “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг барча курс талабалари гуруҳ мураббийлари билан биргаликда "TASHKENT BOOK FEST – 2019» — И Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси иштирок этишди. У ерда талабалар китоб оламига саёҳат уюштириб, бир олам қувончга тўлиб қайтишди. Дарҳақиқат бугун жамиятимизда китобхонликни ривожлантириш, мутолаа маданиятини такомиллаштириш борасида ҳар доимгидан бир неча баробар кўп миқдорда самарали ишлар амалга оширилмоқда, ташвиқот-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган ушбу йирик маданий тадбирда турли мамлакатларда жумладан Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Корея, Қиргизистон, Россия, Туркия давлатларидан нашриёт ва китоб савдоси ташкилотлари вакиллари иштирок этишмоқда. Ушбу кўргазмада Ўзбекистондаги 30 дан ортиқ давлат ва хусусий нашриёт ҳамда китоб савдоси ташкилотлари ҳам маҳсулотларини намойиш этишди. Талабалар жуда яхши таассуротлар билан қайтишди.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов