Муаммоли мавзу бўйича маҳорат дарси

Институтимиз талабаларини келажакда ўз йўналишилари бўйича етук кадр бўлиб чиқишига ишлаб чиқариш билан ҳамкорликнинг бугунги кунда аҳамияти жуда каттадир. Шу муносабат билан шу йилнинг 6 - декабр куни "Ер ресурсларини бошқариш" факултети "Геодезия ва геоинформатика" кафедраси ўқитувчилари ва Ўзбек Давлат ер тузиш ва илмий лойиҳалаш институти билан ҳамкорликда муаммоли “Ер кадастрини юритишда дастурий таъминотни аҳамияти” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Семинар-тренингда юқоридаги ташкилот ходимлари факултетимиз 3 ва 4 курс талабалари иштироқ этишди. Талабалар бу семинар-тренингда ўзлари қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

“Геодезия ва геоинформатика” кафедраси ўқитувчиси Ўткир Исломов ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов