Балли, йигитлар!
Халқимизнинг “Бир йигитга етмиш ҳунар ҳам оз”деган нақли бор. Дарҳақиқат, бу гапда теран маъно мужассам. Сабаби йигит киши эртага оила бошлиғи, оиланинг суянган тоғи бўлади. Шу сабабли йигитларимизнинг иқтидорларини синаб кўриш учун “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ташаббуси билан талабалар турар жойида ўғил болалар ўртасида ош мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа жуда қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Бу мусобақа чин маънода миллийлик ва анъаналар тарғиботи тадбирига айланди. Ушбу мусобақадан мақсад ҳам талаба йигитларимизнинг миллий таомимиз бўлмиш “паловхонтўра”ни тайёрлаш усули, анъаналарини ва уларни пазандалик маҳорати қай даражада эканлигини баҳолашдан иборат эди. Унда факультетнинг мард ва жасур йигитлари қўл бола ош дамлашди. Кексаларимиз бежизга айтишмаган, йигит кишини қўли ширин бўлади деб. Бугунги мусобақада талаба йигитларимиз тайёрлаган ош жуда ҳам тотли бўлди ва бу барча йиғилганларга манзур бўлди. Мусобақа ғолибларига факультет декани З.Муқимов томонидан фахрий ёрлиқларни декан муовини Ҳ.Эшова топширди.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов