Байрам шукуҳида

Эрта тонгдан Институт Ёшлар Иттифоқи фаоллари ҳар иккала дарвоза ёнига икки қатор бўлиб саф тортишди. Нега дейсизми? Чунки эртага 8-декабрь Конституциямиз қабул қилинганлигининг 26 йиллик байрамини нишонлаймиз. Барчангизни байрам билан чин дилдан табриклаймиз! Ёшлар иттифоқи фаоллари томонидан байрам олдидан махсус нишонлар тайёрланиб, эрта тонгдан талабаларга байрам кайфияти улашилди.

Ушбу оммавий тадбирда иштирок этган барча ёшларга ҳамда факультет ёшлар етакчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Байрам тадбирлари давом этмоқда. Ушбу тадбирнинг ташкилий масалаларида амалий ёрдам берган ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Қ. Шавазовга миннатдорчилик билдирамиз!

ИНСТИТУТ ЁШЛАР ИТТИФОҚИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИ АХБОРОТИ

ИНСТИТУТ МАТБУОТ КОТИБИ РАҲИМБОЙ ЖУМАНИЁЗОВ