Оила, маҳалла, таълимгоҳ ҳамжиҳатлиги
Оила муқаддас даргоҳ. У тинч бўлса, кўнгил хотиржам, ишлар барорли. Аксинча бўлса, асаблар таранг, юмушлар бебарака, муносабатлар чигал, кайфият эса қора булутли осмон каби тунд бўлади. Оиланинг тинчлиги осудалиги, албатта муҳутга боғлиқ. Оиламиз тинч бўлса, маҳалламиз тинч. Маҳалламиз тинч бўлса юртимиз тинч.
Бугун “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг профессор-ўқитувчилари, жумладан, А.Бобожонов, И.Мусаев, А.Жуманов факультет декани Ш.Нарбаев ҳамда ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ташаббуси билан “Мустақиллик” маҳалласи ҳамкорликда “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик фуқаролар ҳамжиҳатлигининг асоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда олий таълим муассасалар қатор ижтимоий ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда маҳаллаларга тааллуқли долзарб мавзуларда турли хилдаги тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Бугунги тадбирда ҳам сўзга чиққан профессор-ўқитувчилар, барча маҳалла фаоллари билан суҳбатлар олиб боришди. Дарҳақиқат, мамлакатимизда мавжуд оилаларнинг аксарияти тўлиқ оилалардир. Биз тўлиқ оила деганда, ота-она ва фарзандлардан иборат оила тушунамиз. Бундай оилаларда оила бошлиғи ёши улуғ одам ҳисобланади. У оиладаги барча ишларни бошқаради. Нима учун бундай тадбирлар ўтказилмоқда? Мақсад битта у ҳам бўлса халқимизнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ҳар тамонлама ёрдам бериш. Уларни ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Мустақиллик маҳалла жамғармаси раиси ҳамда маҳалла фаоллари, аҳолини аниқ йўналтирилган асосда ижтимоий қўллаб-қувватлашда маҳалланинг ўрни хусусида тўхталар экан, маҳалла ва факультет ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур давра суҳбати амалий аҳамиятини алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, тадбир сўнгида маҳаллаларни обод қилиш, оила ва маҳаллаларда аҳиллик, тинчлик ва осайишталикни таъминлаш, ёшлар тарбияси ҳамда бандлигига эътибор қаратиш каби масалаларнинг ечимида партия ва маҳалла фаолларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш лозимлиги ҳақида келишиб олинди.
ЕРБ факультетинингёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов