Сайқал топган Самарқанд сари саёҳат
Жорий йилнинг 7 - апрел Якшанба куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан таълим муассасаси талаба-ёшларини ҳар томонлама доим қўллаб-қувватлаб келаётган институт раҳбарияти ҳомийлигида 50 нафар Ёшлар иттифоқи фаол-ташаббускор талабалари қадимий, навқирон Самарқанд шаҳрига зиёратга ташриф буюришди.
Зиёрат Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институти, Ёшлар туризм агентлиги, Биг 5 Туроператор МЧЖ билан ҳамкорликда ташкил этилди. Талабалар Тошкент шаҳридан эрта тонгда ё'лга чиқиб, Самарқанд шаҳрининг барча қадимий ёдгорликлари, мақбаралари билан танишиш имкониятига эга бўлишди.
Талабалар учун дастурхон тузатилиб, Самарқанд миллий таомлари дастурхонга тортилди. Зиёратни ташкил этишда яқиндан ёрдам берган институт ректорига, институт Касаба уюшмаси қўмитасига, институт бош ҳисобчисига талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари номидан катта миннатдорчилик билдирамиз. Фаол бўлинг, сафимизга қўшилинг.
Институт ёшлар иттифоқи БТ етакчиси ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов