Амалий семинар
2019 йил 6 апрель куни соат 13:30 да В-602 - хонада “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси профессори, техника фанлари доктори Абдурахман Раджабов томонидан “техника бўйича фан доктори – DSc ва фалсафа доктори –PhD илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишларга Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан қўйилган талаблар” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинар давомида илмий муаммо нима, уни излаш, диссертация мавзусини шакллантириш, муаммони ечиш бўйича ишчи гипотезани илгари суриш ва исботлаш бўйича назарий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш, тадқиқотлар натижасини илмий янгилиги ва амалий аҳамиятини аниқ ифодалаш, уларни амалиётга жорий этиш, чоп этиш ҳамда диссертацияни расмийлаштириш масалалари кенг қамровли ёритилди. Шунинг билан биргаликда диссертацияга ОАК томонидан қўйилган талаблар, диссертация экспертизаси бўйича ҳам маълумотлар берилди. Семинарда техника соҳаси бўйича илмий изланишлар олиб бораётган катта илмий ходим - тадқиқотчилар, мустақил изланувчи тадқиқотчилар, магистратура талабалари ва бошқа илмий фаолият билан шуғулланаётган педагогик кадрлар иштирок этишди.
Семинар “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси қошида Институт ректори, профессор Ў.П.Ўмурзаковнинг 23.01.2018 йилдаги 4-сонли фармойиши билан тасдиқланган “Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия самарадорлик ва қайта тикланувчан энергия манбалари” мавзудаги илмий семинар иш режаси доирасида амалга оширилди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов