Aзиз инсонларни йўқлаш - шараф
Қадриятлари бор халқ мангуликка муҳрланади. Ўз тақдирини она юрт ва халқ манфаати учун, илм-у фан ривожи учун бахшида этишни шараф деб билганлар доимо эъзозлидир. Жорий йилнинг 7 май санасида 9 - май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан узоқ йиллар мобайнида “Чет тили” кафедрасида самарали меҳнат қилган ва ҳозирда нафақада қарилик гаштини сураётган Карабаева Насиба опанинг хонадонларига ташриф буюрилди. Уларга институтнинг совғаларин топширилди. Уларнинг хурсандчилигини сўз билан таърифлаш мушкул.
ГМ факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Х.Туйчиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов