Ўтганларни этмоқ ёд - халқимизга хос одат

Давлатимиз мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ асрлар давомида аждодларимиз яратган улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклашга катта аҳамият берилди. Ўзбекистон халқи ўз тарихини тиклаш, ҳақсиз унутилган номларни, жаҳон ривожланишида муҳим роль ўйнаган тарихий шахсларни ёруғликка чиқариш имкониятига эга бўлди. Бугун  “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова бошчилигида 1- курс 2 - гуруҳ талабалари Шаҳидлар майдонига саёҳат уюштиришди. Саёҳат мобайнида шаҳидлар майдонига тегишли тарихий маълумотларни музей ходимлари томонидан талабаларга маълумотлар берилди. Шунингдек, саёҳат давомида талабалар қатоғон йилларида шаҳид кетган буюк алломаларимиз тарихига оид бир қатор маълумотларга эга бўлишди.

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой  Жуманиёзов