Спорт - саломатлик гарови
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олдинга сурган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчиси “Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитларни яратиб бериш” га мувофиқ 2019 йил 07 июнь куни спортнинг бир неча турлари бўйича Жаҳон, Европа, Осиё чемпиони Мурод Хонтўраев, спорт устаси Сардорбек Иноятов, “Тадбиркорларни қўллаб қувватлаш Республика Маркази” Бош мутахассиси Миразиз Неъматов билан “Спорт - саломатлик гарови” мавзусида “Гидротехника қурилиши” факультети талабаларининг давра суҳбати ўтказилди. Учрашувда факультет декани Б.Б.Ҳасанов, декан ўринбосарлари А.И.Азимов, С.Б.Рўзиев, гуруҳ мураббийлари Б.Юлдашев, Э.Тошматов иштирок этишди. Учрашув давомида профессор-ўқитувчилар ва талабалар томонидан меҳмонларга ўнлаб қизиқарли саволлар берилди. Меҳмонлар спорт соҳасидаги фаолиятлари тўғрисида батафсил сўзлаб беришди. Суҳбат иштирокчиларда жуда катта таассурот қолдирди.
“ГТҚ” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Азимов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов