Амалиёт ва назария уйғунлиги – давр талаби
Институтнинг "Ер ресурсларини бошқариш" факультети Ер кадастри ва ердан фойдаланиш таълим йўналиши талабалари учун 2019 йил 2–6 октябрь кунлари ТИҚХММИ илмий-ўқув марказида “Тупроқшунослик ва деҳқончилик” фани бўйича ўқув амалиёти ташкиллаштирилди. Амалиёт давомида талабаларга фан бўйича олинаётган назарий билимларнинг амалиётда қўлланилиши масалаларига катта эътибор берилди. Кафедра профессор-ўқитувчилари талабаларга дала шароитида тупроқ асосий кесмаси асосида тупроқнинг тузилиши, генетик қатламлари ва морфологик белгилари ҳақида маълумотларни етказишди. Қишлоқ хўжалигида алмашлаб экиш, тупроққа ишлов бериш, асосий қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш технологиялари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
2019 йил 5 октябрь куни Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти Тупроқ кимёси ва минералогияси бўлими катта илмий ходими, биология фанлари доктори Шодиева Нилуфар ва кафедра ўқитувчилари биргаликда тупроқнинг турли хосса ва хусусиятларини дала шароитида тезкор аниқлаш имконини берадиган замонавий асбоб-ускуналар тўғрисида маълумот берилди ва дала шароитида улардан фойдаланиш тартиблари кўрсатилди.
Кафедра мудири, доцент О.Хакбердиев ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов