Соҳибқирон чорлови
Ҳар билмида донг қозонган соҳибқирон ёди ҳамиша ёдимизда бўлиши аниқ. Зиёратгоҳ ва муборак қадамжолар зиёратида инсон руҳиятининг покланиши, улуғ аждодлардан ички куч ва ғайрат олиш ҳисси борлигига шубҳа йўқ. Шундай экан, зиёрат билиш ва англаш бобида катта маълумотлар манбаидир.
Ватанимиз ифтихори буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва юришлари, марказлашган давлат учун олиб борган саъйи ҳаракатлари билан талаба ёшларни яқиндан таништириш, бобомиз буюк саркарда сиймосида ёшлар қалбида ватанга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш мақсадида Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети Хотин – қизлар қўмитаси раисаси Н.Холикованинг раҳбарлигида факультетнинг талаба – қизлари шаҳримизда жойлашган Темурийлар тарихи музейига ташрифлари уюштирилди.
Саёҳат давомида талаба – қизлар руҳан тетиклик ва ватанга бўлган муҳаббат ҳислари янада мустаҳкамланди. Соҳибқирон гўё аждодларга муносиб бўлинг азиз авлодларим деган даъват билан ёшларга мурожаат қилгандек бўлди.
ҚХМ факультети маънавий – маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари И.Рахимов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов