Хотира аждод ва авлодлар орасидаги кўприк

Умрни оқар сувга қиёслашади, ўтган бир лаҳзани ҳам ортга қайтариб бўлмайди. Лекин қилинган эзгу амаллар, орадан йиллар ўтса-да, эсланаверади, тилга олинаверади. Эрталаб қарзларингизни, кечқурун қарздорларингизни эсланг деган файласуфлардан бири. Бу яхшилик ва эзгулик орқалигина дилларга муҳрланиш мумкинлиги ҳақидаги ҳақиқат бор унда. Оладиган нарсаси учун эмас, балки қоладиган нарсалар ҳақида кўпроқ ўйлаш ўринлидир. Бу юрт ҳимояси, ватан мудофааси учун фидойилик ҳамда матонатнинг акс садосидир.

9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Шу  муносабат  билан институт маъмурияти томонидан ташкил қилинган онлайн мулоқотда профессор ўқитувчилар талабалар қатнашди. Ҳар бир профессор ўқитувчи гарчан уйда карантинда бўлса ҳам уларнинг ҳар бирининг маънавиятга ошна, маърифатга ташна эканлиги ва ўз касбига содиқлигини сезмаслик асло, мумкин эмас эди. Институтнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Рўзимурод Чориевнинг ташаббуси билан ташкил этилган ушбу онлайн дастурда институт маънавият бўлими бошлиғи Зуҳриддин Ҳайдаров модераторлик қилди.

Профессор Қиёмиддин Назаров ва доцент Раҳимбой Жуманиёзовларнинг мавзу юзасидан мулоҳазалари айниқса, қизиқарли фактларга ва хулосаларга бойлиги билан ажралиб турди. Аждодларнинг жасорати авлодларга ибрат бўлиши билан аҳамиятли ва уларни боғловчи нуқта ҳам хотирадир. Инсон азиз ва унинг хотираси муқаддасдир.

ТИҚХММИ “Гуманитар фанлар” кафедрасининг ассистенти  Муқимов Баҳриддин маълумоти.

ТИҚХММИ матбуот хизмати