АҚШ тажрибаси Ўзбекистонда
АҚШнинг Қишлоқ хўжалиги департаменти томонидан 2018 йилнинг 10-22 сентябр кунларида Калифорния университети (Девис)да ташкил этилган “Ирригация ва сув тежамкор технологиялар” мавзусида семинар-тренингда иштирок этган Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Т.Султанов ўзининг хизмат сафари якунлари бўйича бугун ректорат аъзоларига тақдимот ўтказди.
Тақдимотда Cochran дастури, Калифорния Девис университетининг фаолияти ва унинг тажриба участкалари, Калифорния штатида сув ресурсларини бошқариш, штатда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш, сув тежовчи технологиялар, тупроқ химояси, атроф – мухит химояси, сув тозалаш иншоотлари, насос станциялари, Сакраменто дарёси дельтаси хамда ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни бошқаришга доир алмашинилган тажрибалар тақдим этилди.
Шунингдек АҚШда хизмат сафарида бўлиб ТИҚХММИ билан АҚШнинг Калифорния университети (Девис) ўртасида таълим, илм-фан, илмий ва амалий конференциялар, талаба ва профессор ўқитувчилар ўртасида алмашинув, шунингдек, халқаро ҳамкорлик ишларини келгусида истиқболли режалар асосида амалга ошириш ва йўлга қўйиш мақсадида имзоланган ҳамкорлик меморандуми бўйича институтимиз факультетларини АҚШ университети билан ўзаро хамкорликда ишлаш учун режа тузиш масаласи кўриб чиқилди.
Тақдимотдан келиб чиқиб АҚШдаги “Ирригация ва сув тежамкор технологиялар” мавзусидаги семинар-тренинг натижалари бўйича проректор Т.Султановнинг навбатдаги тақдимоти 5.10.2018 й. куни ГМ факультети профессор-ўқитувчилари, докторантлар ва талаба-магистрантларилар учун соат 13.00да 4-маърузалар залида ташкил этилади.
Тақдимотдан кўзланган мақсад, Калифорния Девис университети билан институт кафедраларининг алоқаларини ўрнатишга қаратилган. Барча қизиқувчилар ушбу тақдимотга таклиф этилади.
Институт халқаро алоқалар бўлими раҳбари Илҳомжон Абдураҳмонов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов