Адиблар хиёбонига ташриф
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2018 йил 10 январда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташрифи жараёнида берилган айрим топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилган чора – тадбирлар дастури” (11.01.2018й., 01 – 07/1 – 3356)да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, 2018 йил 7 июнь куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиев, гуруҳ мураббийси Х.Джамалова ва бир гуруҳ талабалар Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонига ташрифи амалга оширилди. Ташриф давомида талабалар ўзбек адабиётининг буюк дарғалари шоир ва ёзувчиларнинг хотирасига бағишлаб бунёд этилган монументларни бориб зиёрат қилдилар, уларнинг руҳларини шод қилдилар. Талабаларда хиёбонда сайр қилиш жараёнида буюк адибларимизнинг ўчмас ижодиби билан яна бир бор ошно бўлгандек, ҳаяжонга тушдилар, уларда китоб ўқиш ва китобга меҳр ҳиссини оширишга хизмат қилади.
“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев