Фойдали мулоқот
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Ректори ва проректорининг 1 курс талабаларини ота-оналари билан мамлакатда ҳамда олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, талабаларга яратилган шароитлар, талабаларнинг бурчлари ва ҳуқуқлари, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масаласи бўйича ташкил этилган тадбир моҳият эътибори билан аҳамиятли бўлди. Унда “Ер ресурсларини бошқариш” факультетини 1 курс талабалари ва ота-оналар иштирок этишди.
Тадбирни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори У.Умурзаков кириш сўзи билан очиб, мамлакатимиз Президентининг шу бир ярим йил мобайнида жаннатмакон ўлкамизда қилган катта ўзгаришлари тўғрисида йиғилганларга айтиб ўтдилар.
Улар ўз нутқларида Президентимизнинг барча соҳалар каби, таълим соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратганликлари тўғрисида, юртбошимизнинг ёшларга қанча кўп эътибор берсак, шароитларини қилсак, уларни қўллаб - қувватласак, бизнинг энг катта ютуғимиз шу бўлади деган мазмундаги фикрларини келтириб ўтдилар.
Шу нуқтаи назардан қаралганда бизнинг институтимизда ҳам шахсан юртбошимиз томонида пул маблағи ажратилганлиги, бу маблағга албатта, биз институтимиз ривожи учун талабаларимизга барча қулайликлар яратиш, уларни ётоқхоналар билан таъминлаш мақсадида қўшимча турар жойлари қуриш, бундан ташқари талабалар ўқиш жараёнида мукаммал билим олишлари учун замонавий технологиялар сотиб олишни режалаштирганмиз, дедилар. Сўзлари сўнгида ота-оналарга мурожаат қилдилар, уларни қийнаётган қандай муаммолари борлиги, нафақат ота-оналар қолаверса, талабалардан ҳам бир йил ўқиш мобайнида қандай муаммолари қийнаётганлиги тўғрисида саволлар билан мурожаат қилишларини сўрадилар. Ўз навбатида ота-оналар, талабалар ҳам ўзларини қийнаётган муаммоларни айтишди. Тадбир савол-жавобга бой тарзда ўтди.
“Ер ресурсларини бошқариш” факультети декани ўринбосари Ҳ. Эшова ахбороти
Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов