Ҳашар элга ярашар

Жамоа билан қилинган ишлар ва кўрилган чора ҳамда режалар ҳамиша хайрликдир. Ҳашар ҳам ана шу эҳтиёжнинг ҳосиласи. Тозалик эл-у юртга овозалик бўлиши ҳам савоб, ҳам хайрлик ишдир. 

“Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси томонидан  “Экология куни” ҳашари ташкил этилди. Унда “Гидромелиорация” факультетининг СХ ва М йўналиши 212 “б” гуруҳи мураббийси Д.Р.Мадазизова ва СХ ва М КТ йўналиши 316 - гуруҳи мураббийси Ш.А.Рауповалар иштирок этиб, ҳашарни уюшқоқлик билан ўтишига ўз ҳиссаларини қўшишди.

 

Кафедра мудири  З.К.Исмаилова ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов