Ҳуқуқий саводхонлик

Ҳуқуқий маданиятни билмаган саҳрода адашган кимсага ўхшайди. Ҳар бир давлатнинг қонунлари ва жамиятнинг қоидаларига амал қилмаслик турли кор-ҳолларга сабаб бўлиши мумкин. Ўзининг яшаш тарзи, меҳнат қилиш, илм олиш билан боғлиқ ҳуқуқий меъёрларни билиш муҳимдир. Бу эса инсоннинг ҳуқуқий саводхонлигига дахлдордир.

Тошкент ирригatsiя ва қишлоқ хўжалигини механизatsiялаш муҳандислари институти талабаларининг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида 2 — ТТЖ да “Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети” фаол ва ташаббускор талабалари билан ҳамкорликда “СИЗ ЎЗ ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?” деб номланган маданий маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда 2-ТТЖда истиқомат қилувчи ҚСХЕА, ГТҚ, ГИМ факультети талабалари иштирок этишди. Тадбир кўтаринки кайфиятда очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди.

Тадбирни ЖИДУ “Халқаро ҳуқуқ факультети” талабалари Алижонов Саид Али ҳамда Ражабов Аъзамжонлар олиб боришди. Талабалар ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволлар билан тадбир спекирларига мурожаат қилишди ва тегишли жавобларга эга бўлишди. Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳозирда ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда жиноят ёки қандайдир ҳуқуқбузарлик ҳолатлари вужудга келганда қандай йўл тутиш кимга мурожаат қилишлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир ташкилотчилари ҚСХЕА факультети ёшлар етакчиси Холматов Заҳириддин ГТҚ факултети ёшлар етакчиси Абдумажидов Назар ҳамда 2-ТТЖ тарбиячиси педагог психолог Сагдуллаева Дилором келган меҳмонларга ўзларининг миннатдорчиликларини билидиришди. Талабалар бу тадбир ҳақида ўзларинг ижобий фикрлари ҳамда бундай тадбирлар давомли бўлиши ишонч билдирдилар.

 

Ёшлар иттифоқининг институт бошланғич ташкилоти етакчиси Акмал Бердимуродов ахбороти

Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов