Илмга чанқоқ талаба рағбатлантирилди
12-13 апрел кунлари ТИҚХММИда «Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Унда “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” бўйича 4-шўъба ўз ишини давом эттирди. Шўъбада бир қанча илмий мақолалар кўрилди. Булар орасида “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети 4 - босқич 405 - гуруҳ талабаси Эшбўтаев Асломжон “Қишлоқ хўжалик машиналари” кафедраси катта ўқитувчиси А.А.Исаков раҳбарлигида “Ёнғоқ чақиш қурилмаси схемасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги мақоласи билан иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади ва институт ректорининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғасини қўлга киритди.
Ушбу рағбатдан сўнг Эшбўтаев Асломжон илмий ишда янада илдамроқ ҳаракат қилиб Ўзбекистон Республикасига янги ғоялари билан ўз ҳиссасини қўшишини билдирди.
“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факултети декан муовини Икром Рахимов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.