Жаҳолатга қарши маърифат билан
Ўз юртига садоқат туйғуси ватанпарварликнинг нишонасидир. Жаҳолат ғафлатга, лоқайдлик бепарволикка йўл очади. Натижада унда ватан қисматига дахлдорлик туйғуси йўқолиб, оила қайғуси ҳам аста секин сўна бошлайди. Ҳар хил таҳдидларга бепарво бўлмаслик, уларга қарши маърифат ва билим билан жавоб бера олиш чинакам жасоратдир.
ТИҚХММИ “Иқтисодиёт ва менежмент” факультети талабалари 2017 йил 15 декабрь куни ўртасида турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, мафкуравий иммунитетни шакллантириш ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида “Одам савдосига қарши курашиш барчамизнинг бурчимиздир” мавзуcида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир кўп жиҳатдан катта аҳамиятга эга.
Тадбирда ўша факультетнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиев раислик қилди.
Унда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари подполковник Т.Рихсиев ва Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ “Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш” бўлими бошлиғи в.б. О.Аловов ва 70 нафар талаба-ёшлар иштирок этди.
Тадбир аввалида маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиев кириш сўзида, одам савдоси – ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш оғир жиноятлигини, бу жуда кўп салбий оқибатларга олиб келаётганлигини, терроризм, гиёҳвандлик, қурол-яроғ, одам савдоси, миссионерлик найранглари ва бундай иллатлар кейинги йилларда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар бугунги кунда кўплаб давлатлар ва халқларни жиддий ташвиш ва хавотирларга солаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг, тадбирга таклиф этилган иштирокчиларга сўз беришдан олдин факультет талабаларини мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳозаларини билдиришга ва савол жавобларда фаол бўлишга чақирди ва сўз навбатини Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари подполковник Т.Рихсиевга сўз берилди.
У дастлаб Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелдаги “Одам савдосига қарши кураш тўғрисида”ги қонуни ва ИИВнинг Одам савдоси ва ноқонуний мигрatsiяга қарши кураш фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳамда одам савдосига қарши курашда тезкор ходимлар олдида турган вазифалар билан таништирди ҳамда олиб борилаётган фаолиятлар моҳиятини тушунтириб ўтди. Ўз маърузасида талаба-ёшларга мурожаат қилар экан, ҳозирги кунда шиддат билан ўзгариб бораётган, глобаллашувнинг салбий оқибатлари кенг қулоч ёзаётганлиги, бир томондан, уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик, одам савдоси каби таҳдидлар бўлса, иккинчи томондан ғоявий таҳдидлар-ахборот хуружи, “оммавий маданият” каби ёт ғоялар ёшларимиз онгига қанчалик таъсир ўтказаётганлигини таъкидлаб ўтиб, ҳар биримиз доимо огоҳликда ўзлигимизни йўқотмаган ҳолда, ўз йўлимиздан оғишмай ҳаракат қилишимиз, бунинг учун яхши таълим олиб, атрофдагиларга яхши муносабатда бўлиш, доим оғоҳ бўлиш, маънавий баркамол ва етук инсон бўлишимиз лозимлигини ҳамда ўз билим ва кўникмаларимизни атрофдагиларга тарғибот қилишимиз, лоқайдликка йўл қўймаслигимиз лозим, дея одам савдоси қурбонига айланган фуқароларимизнинг аянчли тақдирлари ҳақида ҳаётий мисоллар билан тушунтириб ўтдилар.
Тадбирда сўзга чиққан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ “Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш” бўлими бошлиғи в.б. О.Аловов ўз нутқида талабаларни юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, барқарорлик, осойишталикнинг қадрига етишни, бугунги кунда ёшларимизга яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, ватанимизнинг ривожига катта ҳисса қўшиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ҳозирги кунда дунёнинг айрим минтақаларида ҳукм сураётган қуролли тўқнашувлар, урушлар туфайли кўплаб инсонлар жабр чекиб, бевақт вафот этаётган инсонлар ва ўша муҳитда вояга етаётган ёшлар ҳамда уларнинг аянчли аҳволлари тўғрисида гапирар экан, ҳозирда ёшларимиз орасида осонлик билан пул топиш ва енгил – елпи ҳаёт кечиришни орзу қилиб, чет давлатларга пул ишлагани кетиб, одам савдоси қурбонига айланиб кетаётганлигини гапириб ўтди.
Шунингдек, бир неча статистик рақамларга мурожаат қилиб, ёшларни огоҳликка даъват этди. Шу билан бирга одам савдосига қарши кураш борасидаги қонунчиликка алоҳида тўхталди. Мустақиллик йилларида хорижий давлатлар билан уюшган жиноятчилик, шу жумладан, одам савдосининг хавфли кўринишларига қарши кураш ҳақида бир қатор шартнома ва келишувлар имзолангани, одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноят қурбонларини ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари комплекс характерга эга эканлиги инобатга олиниб, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тузилганлигини ва ҳозирги кунда комиссия томонидан одам савдоси ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш ҳамда одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга қаратилган бир қатор ташкилий ва профилактик тадбирлар ўтказиб келинаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ўйлаймизки, бу тадбир талабаларнинг онги ва дунёқарашининг ўсишида, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳиссининг юксалишида муҳим аҳамиятга эга бўлди десак, хато бўлмайди.
Талабалар кенгаши сардори Жаҳонгир Саидаҳмедов ахбороти
Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов