Факультет етакчиси сайланди
2018 - йил 29 - сентябр куни «Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факултетига қарашли В-бино 502-хонада факультет декани А.Исақов, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ш. Бердиев ва институт “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти фаоли А.Муталов ҳамда факультетда таҳсил олаётган академик гуруҳлар “Ёшлар иттифоқи” етакчилари ва талаба ёшларнинг 56 нафари иштирокида «Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетининг Ёшлар кенгаши ҳисобот-сайлови йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда факультет декани А.Исақов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 - йил 5 - июлда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони ва 2017 - йил 18-июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори мазмун - моҳияти, шунингдек, ўтган ўқув йилида факультетда амалга оширилган ишлар тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Йиғилишда шунингдек, институт “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти фаоллари А. Муталов факультет етакчилиги вазифасини бажариш учун 3 нафар номзодлар рўйхатини ўқиб эшиттириб, иштирокчиларга муваффақият тилади. Шундан сўнг номзодларга очиқ овоз беришларини таъкидлаб ўтди. Номзодлар ўз сайловолди дастурлари билан йиғилганларни таништириб ўтишди. Сайлов натижасига кўра, 2-курс талабаси Музаффар Лутфиллаев факультет “Ёшлар иттифоқи” етакчиси этиб сайланди. Тегишли баённомалар тўлдирилди ва институт ёшлар иттифоқи БТ Кенгашига тақдим этилди.
Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ш.Бердиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов