Хорижий илмий марказлар билан ҳамкорлик

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан тузилган ҳамкорлик шартномаси доирасида институтимизга Беларусь миллий фанлар академиясининг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-амалий Маркази директори Яковчик Сергей Владимирович ташриф буюрди.

Ташриф доирасида С.В.Яковчик Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети ўқув жараёни ва илмий-тадқиқот ишлари билан танишди, факультет профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида С.В.Яковчик йиғилганларга Беларусь миллий фанлар академиясининг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-амалий Маркази, марказда шу кунгача яратилган қишлоқ хўжалиги техника воситалари, бугунги кунда олиб борилаётган тадқиқотлар, хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот бериб, ТИҚХММИ билан ҳам қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари бўйича йиғилганлар билан фикр алмашди.

Шундан сўнг С.В.Яковчик  талабаларга ва бошқа қизиқувчан тингловчиларга “Аниқ деҳқончилик” (Precision agriculture)мавзусида маъруза ўқиди. Маъруза тингловчиларда катта тааcсурот қолдирди ва ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигидаги инновацион йўналиш ҳақида кўп маълумотларга эга бўлишди.

 

“Қишлоқ хўжалиги машиналари” кафедраси мудири К.Д.Астанақулов

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов