Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3667-сон қарори ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 19 апрелдаги 355-сонли буйруғи
2018 йил 5 май куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Юмалоқ қўрғони Рамазон кўчаси 43 - уйда истиқомат қилган, ўз ҳарбий хизмат вазифасини бажараётган вақтда ҳалок бўлган кичик сержант Саидазимов Жанибек Умаралиевичнинг хонадонига ташриф уюштирилди. Марҳум Ж.Саидазимовнинг хонадонида отаси Саидазимов Умарали ҳамда онаси Саидазимова Акжарканлар билан Маънавий – маърифий ишлар бўйича проректор Қ. Шавазов ва Касаба уюшма қўмитаси раиси Ф.Ирисов, Ҳарбий кафедра офицерлари ва ҚХМ факультети маънавий – маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари И.Рахимовлар учрашиб, уларга “9 май - Хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан совға – саломлар топширилди.
Ушбу ташрифлар давомида бир пиёла чой устидаги суҳбатларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ҳеч шубҳасиз, Ватан олдидаги бурчини адо этиш чоғида юртимиз озодлиги, халқимизнинг бугунги тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш йўлида ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонларимизнинг азиз хотирасига эҳтиром кўрсатиш биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир», деган фикрлари уларга куч бағишлаб, эртанги кун, фарзандлар келажагига ишонч билан яшашга ундаётганлигига яна бир бор амин бўлдик.
Ҳарбий хизмат вазифасини бажараётган вақтда ҳалок бўлган кичик сержант Жанибек Саидазимов хонадонига ташрифдан фотолавҳа
2018 йил 6 май куни институтнинг Маънавий – маърифий ишлар бўйича проректор Қ. Шавазов, ГИМ факультети декани Б.Норов ва Ҳарбий кафедра офицерлари Тошкент вилояти, Паркент тумани, Олимжон Юнусов кўчасида истиқомат қилувчи Афғонистонда ҳарбий хизматда ҳалок бўлган ТИҚХММИ собиқ талабаси Олимжон Юнусовнинг хонадонига ташриф уюштиришди.
Марҳум Олимжон Юнусовнинг отаси Собиржон Юнусов “9 май - Хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан табрикланди ва уларга совға - саломлар тақдим этилди.
Афғонистонда ҳарбий хизматда ҳалок бўлган Олимжон Юнусов хонадонига ташрифдан фотолавҳа