Академик Мирзиёд Мирсаидов навбатдаги учрашувни Наманган инженер-қурилиш институтида ўтказди
Бу учрашувда иқтидорли бакалавриат талабалари, магистрлар, бўлажак докторлар ва институтнинг фаол профессор-ўқитувчилари қатнашдилар.
Учрашувни Наманган вилоят хокимининг биринчи муовини П.Ж.Маткаримов очиб, вилоятга Президентимиз топшириғи билан келган академик М.Мирсаидовга сўз берди.
М.Мирсаидов ўз сўзида юртбошимизнинг фанда эришилган ютуқларни амалиётда тадбиқ қилинишига катта эътибор бераётганлигига, юқори натижаларга эришган илмий ходимлар албатта келгусида тақдирланишига ҳозирги кунда Президентимиз томонидан тўла имконият яратилаётганлигини ва бунга мисол қилиб, Фанлар академиясини институтларини тағин академия таркибига қайтарилганлигини, Академияни янги уставини тасдиқланганлигини, Академияни сайлов низомини тубдан ўзгартирилиб демократлаштирилганлигини ва янги академикларни сайланганлигини айтиб ўтди.
М.Мирсаидов академикларни вилоятларга чиқишида олдин уларни ЎзР ФА юқори даражада ишлаётга институтлари билан, яъни Юқори технологиялари маркази, Геномика ва биоинформатика институти, Халқаро қуёш илмий-тадқиқот институти ва Шарқшунослик институтларида эришилган ва бажарилаётган ишлар билан таништирганлиги ва у ерда юқори салоҳият билан ишлаётган ёшлар ва уларни эришаётган ютуқлари тўғрисида ҳам гапириб ўтди.
Илмдаги энг катта илмий натижаларни ҳурматли Президентимиз илмий тадқиқот ва олий ўқув юртларида ишлаётган ёшлардан кутаётганлигини ва бу бажарилаётган илмий ишлар инновация ғоялари, янги технологиялар ва уларни тадбиғи билан якунланиши ҳақида ҳам М.Мирсаидов гапириб ўтди.
Ёшлар ва институт ходимлари томонидан кўп саволлар берилди ва бу берилган барча саволларга М.Мирсаидов томонидан тўлиқ жавоблар олинди.
М.Мирсаидов келажакда давлатимиз томонидан қўйилаётган долзарб муаммоларни ечиш учун бу институтда илмий мактаб тузишни ва бу институт билан ЎзР ФА ўртасидаги интеграцияни ривожлантиришни келишиб олганлигини айтиб ўтди.
Институтнинг иқтидорли ёшлари Президентимизга илм-фанга катта эътибор ажратаётганлиги учун ўз миннатдорчиликларини билдиришдилар.
Бу суҳбатлардан кейин ёшларда ишонч ва кўтаринки руҳ пайдо бўлганлигини шу институтнинг ёшлар етакчиси Х.Паттаев ўз чиқишида билдирди ва Президентимизнинг ишончини ёшлар томонидан албатта оқланишига ишонч билдирди.
Бу суҳбатдан кейин М.Мирсаидов институт библиотекасига 50 га яқин Ўзбекистон ёзувчи ва шоирларининг китобларини (роман ва шъерий тўпламларни) совға қилди.
Талабалар бу китобларни албатта ўқиб чиқишга ваъда беришди.
Учрашувда Наманган ТВ компанияси қатнашиб, бу ТВнинг «Диёр-24», «Ўзбекистон-24» каналларининг муҳбири М.Абиров М.Мирсаидов ва институт ёшларидан интервюлар олди.