"АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИ ИҚТИСОДИЁТИ" фанидан олимпиада ўтказилди
Бугунги кунда Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида Республика Фан олимпиадаларининг 2-босқичи юқори тайёргарликлар ва эътибор билан ўтказилмоқда. Айни шундай жараён Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институтида 2019-йил 15-16-май кунлари "АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИ ИҚТИСОДИЁТИ" фанидан ўтаказилди.
Дастлаб, 15-май куни рўйҳатга олиш ишлари ва Республика Фан олимпиадаси очилиш тадбири бўлиб ўтди. Республика фан олимпиадасининг очилиш тадбирида Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факултети декани З.Муқимов сўзга чиқиб, институтимизга ташриф буюрган меҳмон профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларни самимий табриклади ҳамда омад тилади. Жами Республикамиздаги олий таълим муассасаларидан соҳага оид 10 та талаба 1-босқичдан мувоффақиятли ўтиб, 15-май куни 2-босқичда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтди. Республика фан олимпиадасидасининг 1-куни ёзма иш, тест синови ҳамда 2-куни масалалар ечиш(амалий машг'улот), оғзаки саволларга жавоб йўналишларида шаффоф,адолатли, камералар кузатуви асосида олиб борилди. Якуний натижаларга кўра 3-ўринни Самарқанд Ветиренария-Медитсина институти 4-босқич талабаси Утамуродов Маъмуржон Мансуржон ўғли, 2-ўринни Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали 4-босқич талабаси Абдуллайев Муслимжон Луқмонжон ўғли, 1-ўринни Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факултети 3 босқич 1 гуруҳ талабаси Йўлдошбойев Бахтиёр Барот ўғли эгаллади. Ғолиб бўлган ҳамда иштирокчи талаба-ёшлар ва уларнинг устозларига институт ректорининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Барча иштирокчиларга ва ташкилий ишларда яқиндан ёрдам берган ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда институт раҳбариятига,институт касаба уюшмаси қўмитасига миннатдорчилик билдирамиз.
Институт ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ёшлар етакчиси А.Бердимуродов маълумоти