Алоқа хизматининг роли ва замонавий алоқа воситалари

 “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” таълим йўналиши талабалари ўз назарий ва амалий билимларини Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда фазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан ўтказилаётган анъанавий семинар-тренингларда  ошириб бормоқдалар.

2018 йил 20 апрель куни  вазирлик ходимлари-ФВВнинг Тез ҳаракат қилиш Республика кўп тормоқли маркази командири ўринбосари лейтенант Тоҳир Рахматуллаев ва шу марказ Алоқа бошқармаси бошлиғи сержант Камолиддин Сулаймоновлар томонидан Фавқулодда вазиятларда “Алоқа хизматининг роли ва замонавий алоқа воситалари” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Бунда талабалар замонавий алоқа воситалари ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар. Талабалар аналог ва рақамли алоқа воситалари имкониятлари билан танишдилар.