Асрларни мунаввар айлаган даҳо
Бугун 2018 – йил 9 – феврал куни Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти “Иқтисодиёт ва менежмент” факулътети томонидан шеърият мулкининг султони, инсонпарварлик, ўзбек тилининг ривожига катта ҳисса қўшган буюк бобомиз Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 – йиллигига бағишлаб “Асрларни мунаввар айлаган даҳо” мавзусидаги маданий-маърифий, адабий-бадиий тадбир ўтказилди.
Дастлаб тадбир институт манавий-маърифий ишлар бўйича проректори Шовозов Қодиржон Очилович томонидан очиб берилгач буюк бобомиз Алишер Навоийни хотирлаб тайёрланган видеоролик томошабинларга намойиш этилди. Шундан сўнг буюк бобомизнинг турли (инглиз, рус, немис, форс-тожик ва шунингдек ўзбекча) тилларга таржима қилинган ғазалларидан бир нечтаси фаол иқтидорли талабалар томонидан айтилди.
Кейин иқтидорли талаба қизимиз “Иқтисодиёт ва менежмент” факулътети 103-гуруҳ талабаси Хабибуллайева Лобар томонидан “Тановар” куйига ажойиб бир рақс ижро этилди.Тадбирга янада кўтаринки кайфият олиб кириш мақсадида Алишер Навоий бобомиз ғазали асосида яратилган қўшиқ “Иқтисодиёт ва менежмент” факулътети 203-гуруҳ талабаси Дадарбоев Муҳриддин томонидан куйланди ва унга ҳамоҳанг равишда клип саҳналаштирилди.
Сўнгра бобомиз ҳаётини ўзида акс эттирган саҳна кўриниши томошабинларга намойиш этилди. Шунинг билан тадбирни якунлаб бериш учун яна сўз институт манавий-маърифий ишлар бўйича проректори Шовозов Қодиржон Очиловичга берилди ва тадбирда ўз фаоллиги ва иқтидорини намойиш қила олган “Иқтисодиёт ва менежмент” факулътети 301-гуруҳ талабаси Абдурасулов Бобир, Вайдуллаев Достон, 203-гуруҳ талабаси Саидаҳмедов Жаҳонгир ва шу каби бир неча талабалар Фахрий ёрлиқ билан тақдирланишди ҳамда тадбирни ўтказишдаги ёрдами учун институт ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотига ва тадбир ташкилотчиларига ҳам ташаккур билдирилди.
“Иқтисодиёт ва менежмент” факулътети декани муовини Жамшид Турдиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов