Аждодлар ёди - авлодлар кўнгил шоди

Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни спортга ва соғлом турмуш тарзига тарғиб қилиш шунингдек, буюк соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг 682 йиллиги муносабати билан, “Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” факультетида спортнинг футбол туридан факультет биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада, факультетда мавжуд академик гуруҳлардан 25 га яқин жамоалар иштирок этишди.

 Мусобақа  жуда қизиқарли ва муросасиз эсда қоларли вазиятларга бой бўлди. Ушбу мусобақада  барча жамоалар ўзларининг бор маҳоратлари намоён этиб “КУЧ БИРЛИКДА” эканлиги бир жамоа бирлашиб ҳаракат қилинса, юқори марраларни эгаллаш мумкинлигини амалда исбот қилишди. Якунда барча рақибларини енгиб ғолибликни  ва факультетнинг 2018-йилги “КЎЧМА КУБОГ” ини  3-босқич 5-гуруҳ жамоаси қўлга киритди. Фахрли 2-ўринни 4-босқич 7-гуруҳ жамоаси қўлга киритган бўлса, 3-ўрин соҳиблари 2-босқич 2-А гуруҳ жамоасига насиб этди.

Ушбу ғалабалар билан барча жамоаларни чин юракдан муборакбод этиб қоламиз, ўқиш ва кейинги фаолиятларида улкан зафарлар тилаб қоламиз. Шу ўринда мусобақани ташкил этишдаги жонбозликлари ҳамда яқиндан ёрдам берганликлари учун “Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси мудири Муҳиддин Норқобилов  ва кафедра ўқитувчиси Воҳиджон Маҳмудовларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

 

 

ҚСХЕА факультети ёшлар иттифоқи етакчиси Заҳириддин Холматов ахбороти,

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.