Бадан қуввати

Халқимизда “Баданнинг қуввати таом билан, руҳнинг қуввати калом билан” деган нақл бор. Ундан қай йўсинда фойдалана олиш ҳам муҳим қоидалар билан белгиланади. Таомни тўғри истеъмол қилиш соғлик ва умр узайишига гаровдир.

12 апрел куни 2-ТТЖда “Ҳаёт хавфсизлиги фаолияти” кафедраси ГИМ факулътети педагогика фанлари номзоди, доцент Пармонов Алибой Эргашевич ва тарбиячи-педагод, психолог Сагдуллаева Дилором  Мухиддиновна  талабалар билан  "Овқатланиш маданияти" мавзусида  маънавият соати  ўтказишди.

ГТС факулътети  4- курс талабаси Бекмуродов Шодиёр, ГТҚ факулътети 3 -курс талабаси Тўхтаев Диёр ўзларини қизиқтирган саволларга жавобларни олишди. ГТҚ, ҚСХЕА талабалари фаол қатнашишди.

2-ТТЖ тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Дилором ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов