Байрам шукронаси

Ҳаммамизга тарихдан маълумки, биз буюк аждодларнинг авлодларимиз. Бизнинг шу даражага эришгунимизга қадар кўплаб ота-боболаримиз ўз жонларини фидо қилганлар. Ҳозирги кунга келиб уларнинг фидокорона меҳнатлари самарасини тараннум этувчи кўплаб достон-у, асарлар дунё юзини кўрган.

Юртимизда ҳар йили 14-январ "Ватан ҳимоячилари куни" байрами катта шукуҳда ўтказилади. Шундай муносабат билан Институтимизнинг ҳарбий кафедрасида таҳсил олаётган талабалар ҳамда кафедра мудири подполковник Минлишев.Р.З. бошчилигида 2018-йилнинг 14-январ куни "Ватанга қасамёд" ҳайкали остига гулчамбар қўйиш учун "Қуролли кучлар" музейига ташриф буюрдилар. Монументда тасвирланган ўғлон ўз заминини асраш учун юртимиз байроғини ушлаган ҳолда қасамёд қилмоқда.

Бу эса бизнинг қалбимиздаги ватанга бо'лган муҳаббат ҳиссини янада оширди. Гул қўйиш маросими катта ҳарбийча оҳанглар садосида ва кўплаб ҳарбийлар иштирокида бўлиб ўтди. Биз шу юртнинг фарзанди эканлигимиздан фахрланамиз!

 

 

Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов