Беғубор болалик байрами

Олам ва одамнинг давомийлиги беғубор болаларнинг борлиги билан. Бутун дунёда бу ҳақиқат эътироф этилган. Болаларни ҳимоя қилиш мазмуни тинчлик ва осойишталикка ишорадир. Бутун дунёга тинчлик истаги ўз-ўзидан болаларни ҳимоя қилиш ҳам демакдир.

1 - июнь куни «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» - муносабати билан 2-ТТЖда яшовчи талабалар билан ҚСХЭА факультетининг «ЭТ ва ҚТЭМ» кафедраси ўқитувчилари маънавий - маърифий суҳбат ўтказишди.

Ушбу тадбирда ўқитувчилар А.Т. Санбетова, Н.Т. Тошпўлатов ва бошқалар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Тадбир эркин ва очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди, талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифларини билдириб ўтишди.

Шунингдек, бундай маънавий маърифий суҳбатлар ҳамда тадбирлар  кўпроқ бўлишини сўраб қолишди.

​​​​​​​

 «ЭТ ва ҚТЭМ» кафедраси ассисстенти А.Т. Санбетова ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов