Бугунги ҳолат ва келажакдаги вазифа

Маъруза моҳияти талабаларнинг эътибори ва билим доирасини кенгайтиришига хизмат қилса, мақсадга мувофиқ бўлади.Жорий йилнинг 9 феврал куни “O’zcaseservis”нинг генерал директори ўринбосари Давитов Садриддин Раимович факультетимизга ташриф буюриб, факультет декани Эркин Фармонов ҳамда “Машиналардан фойдаланиш ва таъмирлаш” кафедраси мудири Аскар Игамбердиевлар билан ҳамкорликда битирувчи талабалар учун “O’zcaseservis”нинг бугунги ҳолати ва келажакдаги вазифалари ва структураси мавзусида маърузалар қилди. Айни пайтда у  талаба – ёшларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берди ҳамда иқтидорли талабаларимиз берган таклифларини ташкилотнинг келгусидаги вазифалари ва структураларида инобатга олишини билдириб, битирувчи талабаларимизни мутахассислик бўйича корхонасига ишга таклиф қилди.

Қишлоқ  хўжалигини  механизациялаш  факультети маънавий – маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Икром Рахимов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов