“Бутун жаҳон тиллар куни”
2-талабалар турар жойида 23-феврал куни 2-ТТЖ тарбиячи-педагок, психолог Сагдуллаева Дилором Мухиддинова, “ГИМ” факультети 2- курс талабаси Абдусодиқов Исломжон Илҳомжонович ва “ГТҚ” факультети 4-курс талабаси Жўраев Озодбек Бозорович билан “Бутун жаҳон тиллар куни” муносабати билан 2 - ТТЖ талабалари билан давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида бўш вақтидан унумли фойдаланиш мақсадида инглиз тили, немис, корейс тиллари курсларига бораётган Хайдаров Салоҳиддин, Холиқов Нурбек, Қурбоналиев Достон ва бошқалар ўрганаётган тиллари ҳақида маълумотлар ҳамда шеърлар айтиб беришди. Тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Дилором талабаларни бўш вақтларидан унумли фойдаланиш учун тил ўрганишга чорладилар.
Давра суҳбати жуда кўтаринки кайфиятда ўтди. “ГТҚ” факультети талабаси Норқўзиев Азизбек ватан ҳақида қўшиқ куйлади. Жўраев Озодбек эса сермазмун шеърлардан ўқиб берди.
Бу дунёда ҳамма нарса ғанимат,
Ёшлигинг, шўхлигинг, қувноқлигинг ҳам.
Мансаб-у минбарлар бари ғанимат,
Ғанимат ҳаттоки кексалигинг ҳам.
Ушбу шеърдан сўнг даврамиз қатнашчилари ўзларига керакли хулоса чиқариб олишди. Яъни, бўш вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида турли хил курслар ҳамда тўгаракларга қатнашишга қарор қилишди.
“ГИМ” факултети талабаси Исломжон Абдусодиқов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов