Институт мураббийлар кенгаши раиси ҳисоботи
2020 йилнинг 30 июнь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 2019-2020 ўқув йилидаги маънавий-маърифий ва ахлоқий-тарбиявий ишлар юзасидан ZOOM платформаси орқали институт мураббийлар кенгаши раиси профессор З.Исмаилованинг таҳлилий ҳисоботи тингланди. Мазкур ҳисобот эшитувида комиссия таркибида бўлган “Гуманитар фанлар кафедраси” мудири Ш.Ўлжаева, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи З.Хайдаров, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Хафизова, Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ф.Ирисов, Ёшлар иттифоқи институт бошланғич етакчиси А.Бердимуродов ҳамда факультетлар Ёшлар билан ишлаш бўйича и, декан муовинлари, факультет хотин-қизлар қўмитаси аъзолари, факультет Касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари, бош мураббийлар ва гуруҳ мураббийлари, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчилари иштирок этди.
Ҳисобот эшитувида бош мураббийлар томонидан ўтган ўқув йили давомида бажарган ишлари бўйича, “Ахборот ва мураббийлик соати” машғулотларини ўтказилиш самарадорлигини ошириш, талабалар турар жойлари ва ижарада турувчи талабалар яшаш шароитларини ўрганиш ва яхшилаш бўйича ишлар ташкил этилганлиги, кийиниш маданияти, ахлоқий-тарбия ҳамда маънавий-маърифий ишлари бўйича ҳисобот берди. Институт мураббийлар кенгаши раиси ўз маърузаси давомида бош мураббийларга ва гуруҳ мураббийларига институт, кафедраларининг маънавий-маърифий, илмий тадқиқот ва жамоат ишларига жалб этиш, талабалар турар жойида ва ижарада турадиган талабалар билан алоҳида ишлар олиб бориш тўғрисида ҳамда гуруҳ мураббийларига ташкилиш йўналишда: гуруҳда сиёсий ахборот дарси, баҳс, мунозара, савол-жавоб, учрашувлар ўтказиш ва гуруҳлараро мусобақалар ташкил этиш тўғрисидаги тавсияларини бериб ўтди.
Шунингдек, йил давомида мураббийлик фаолиятида факультетларда эришилган ютуқлар ва камчиликлар ҳақида тўхталиб, мазкур йўналишда кейинги ўқув йилида янада масъулиятли равишда иш олиб бориш кераклигини таъкидлади. Ҳисобот якунида комиссия таркибида бўлган институт жамоат ташкилотлари томонидан ҳам ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтишди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Зуҳриддин Ҳайдаров ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати