Буюк келажакка масъуллик
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 апрелдаги “2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсонлар манфаатлари йили” муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номли тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 63-сонли (08/1-248 17.04.2017 й.) мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга “Сатира” театри актёри, “Дўстлик” ордени соҳиби Ҳ.Низомиддинов, тарихчи Н.Убайдуллаева, эстрада хонандаси Дилдора Олимжонова, актриса ва режиссёр Л.Йўлдошева, шоир Сафар Оллоёрлар ташриф буюришди. Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлари ва ўй-фикрлари билан иштирок этишди.
Маънавият ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Дилбархон Сиддиқова ахбороти
Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов