Буюк ўзбек аёли хотираси

Мана юртимизга баҳор айёми ҳам кириб келди. Баҳорнинг илк кунлариданоқ байрам ва тантаналар бошланиб кетди. 1-март буюк ўзбек аёли шоира Зулфияхоним таваллуд топган кун шу байрамларнинг дебочасидир.

2018-йил 2-март куни “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факулътети 2-босқич 5-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Ф.Тўраев бошчилигида Ўзбекистон  миллий боғида жойлашган адиблар хиёбонига ташриф буйиришди.

Буюк ўзбек адиб ва шоирлари монументлари билан безалган  бу хиёбонда шоирамиз Зулфияхоним ҳамда Ҳамид Олимжонга атаб қўйилган монументлар ҳам мавжуд. Талабалар бу севги тимсолига айланган жуфтлик хотирасини эслаб уларни зиёрат қилишди. Уларнинг гўзал ҳаёти ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишди ҳамда мазмунли вақт ўтказиб ҳордиқ чиқаришди.

Шу каби саёҳатлар ва янгича инновацион ғоялар билан чиқиб, гуруҳ ахборот соатлари ҳамда  амалий дарсларни институт ҳудудида туриб эмас, балки бошқача усуллар билан, талабаларни мавзуга мос диққатга сазовор жойларга олиб чиқиб, сабоқ берилса, талабаларга янада қизиқарлироқ бўлар эди. Бошқа мураббийлардан ҳам шу каби ташаббускорлик кутиб қоламиз!


“Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факулътети 2-босқич 5-гуруҳ мураббийи  Тўраев Фозил ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов