“Covid-19 профилактикаси. Репродуктив саломатлик ва соғлом турмуш тарзи” тўғрисида вебинар бўлиб ўтди
ССВ ПАНДЕМИЯ даврида барча таълим муассасаларига хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган тарқатма материаллар тайёрланиб, олий таълим муассасалари олдига бир қатор вазифаларни белгилаб берди.Олий таълим муассасаларида анъанавий таълимга қайтиш имкониятлари масаласи ҳам кўриб чиқилди ҳамда ОТМ ректорларига бу бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди.
Жумладан, олий таълим тизимида анъанавий дарсларга қайтишда, аввало, талабалар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровномалар ўтказилади. Шунингдек, ОТМ томонидан муассаса имкониятлари таҳлил қилинади, санитария-эпидемиология талаблари асосида ўқув жараёнларини ташкил этиш, талабалар саломатлигини хавф остига қўймасдан талабалар турар жойлари фаолиятини тиклаш имкониятлари кўриб чиқилади. Бу борада якуний қарор олий таълим муассасалари кенгаши томонидан талабалар, уларнинг ота-оналари таклифларини инобатга олган ҳолда санитария-эпидемиология хизмати тегишли хулосаси асосида қабул қилинади. Мана шундай ташкил этилиши кўзда тутилган анъанавий ўқишни ташкил этилиши муносабати билан институт профессор-ўқитувчиларини COVID-19 ПРОФИЛАКТИКАСИ бўйича маълумотлар билан таништириш, уларга Пандемия муносабати билан дарсларни ташкил этишдаги риоя қилинадиган репродуктив саломатлик ҳақида маълумотлар зарур эканлиги ҳаммага маълумдир. Шу муносабат билан Хотин қизлар масалалари бўйича Кенгаш раиси томонидан жорий йилнинг 22-октябрь куни Тошкент шаҳар Репродуктив саломатлик Марказининг малакали шифокорларидан: олий тоифали шифокор Абдуллаева Гулшода Шаназаровна, ҳамда Алиева Аделя Эльмановналар билан ташкил этилган масофавий ВЕБИНАР мулоқот ўз вақтида фойдали, манфаатли ташкил этилди десак муболоға бўлмайди.
Айниқса, Гулшода Абдуллаева томонидан “COVID-19 ПРОФИЛАКТИКАСИ” мавзусидаги маъруза, суҳбат ва тавсиялар профессор-ўқитувчиларга жуда маъқул болди.
Улар томонидан COVID-19 профилактикасида вирус ўзидан аввалги SARS ва MERS’дан қандай фарқ қилади? Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактаби директори Питер Пиотнинг сўзларига кўра, SARS-CoV-2 тўртта муҳим фарқли хусусиятга эга эканлиги: Биринчидан, инфекцияланишдан кейинги бир неча кун мобайнида одам ҳеч қандай аломатларга дуч келмайди, аммо аллақачон бошқаларга юқтириши мумкинлиги, Масалан, SARS ҳолатида ҳамма нарса мутлақо акси бўлган: аломатлар дарҳол пайдо бўлган, аммо беморнинг атрофдагиларга хавф солиши бир неча кундан кейин бошланиши масалалари, иккинчидан, беморларнинг 80 фоизигача бўлган қисми оддий шамоллаш ёки грипп каби енгил ҳолсизликни сезади, деярли ҳар бешинчи (18 фоиз) инсон эса ўзида ҳеч қандай аломатларни сезмаслиги, аммо ўзи билмаган ҳолда ҳам у инфекция манбайи бўлиб қолиш холатлари масалалари, учинчидан, COVID-19 аломатлари одатий гриппга жуда ўхшаш бўлгани сабабли кўплаб беморлар ўзларининг янги вирус ташувчиси эканликларидан шубҳаланишмайди, лекин атрофдагиларга юқтиришда давом этиши, тўртинчидан, касалликнинг дастлабки босқичларида вирус айнан томоқда кўпайиши, шунинг учун вирус юқтириб олган одам ҳар қандай аксириш ва йўтал билан атрофга миллиардлаб вирус зарраларини сочади. Бемор биринчи навбатда йўталишни бошлайди - бошқа барча аломатлар кейинроқ пайдо бўлиши каби масалаларда профессор-ўқитувчи ва талаба қизларимизга маълумолар бериб борди.
Шу билан бирга Репродуктив саломатлик борасида малакали шифокорларидан, олий тоифали шифокор Алиева Аделя Эльмановна томонидан “Репродуктив саломатлик –нима? ва соглом турмуш тарзи” мазуларида Вебинар маъруза ташкил этдилар. Бу борада Репродуктив саломатлик – бу репродуктив тизим ва унинг фаолиятига боғлик барча масалалар борасида нафақат касаллик ва камчиликлар йўқлиги бўлибгина қолмай, балки тўлиқ жисмоний, ақлий ва ижтимоий фаровонлик холати эканлиги, репродуктив саломатлик тамойиллари, турмуш қуриш учун тўғри келадиган ёш, репродуктив ҳуқуқлари тўғрисида маъумот бериб ўтдилар.Вебинар маърузадан кейин профессор-ўқитувчи аеллар ва талаба қизлар томонидан бир қанча саволлар ва ўзаро фикр алмашиниш суҳбатлар ташкил этилди. Бу борадаги олинган маълумотлар бизга эртанги кунда аньанавий ўқишни ташкил этишда бевосита фойдали эканлиги , берилган тавсияларга амал қилган ҳолда дарсларни ташкил этишга ёрдам беради деган умиддамиз.
Институт хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгаш раиси З. Исмаилова ахбороти
Институт матбуот хизмати