Диний таълимот ва маънавиятнинг ўрни
2018 йил 30 март куни 10:00 да ТИҚХММИ В-бино “7-маърузалар” залида “Иқтисодиёт ва менежмент” факультети талабаларига (256 нафар) Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Кулол Қўрғон жомеъ масжиди Имом хатиби Абдурахмонов Яҳё Убайдуллаевич ва Имом хатиб ноиби Муҳаммадиев Баҳодир Боборахматовичлар “Талаба-ёшлар ўртасида ёт ғояларга қарши тарғибот ишларини ташкил этишда диний таълимот ва маънавиятнинг ўрни” мавзусида маъруза қилдилар. Маъруза давомида Ислом динида Фитна ҳақида унинг моҳияти тўғрисида тўхталиб ўтилиб, унинг салбий оқибатлари, одамларга ва инсониятга келтирадиган салбий оқибатлари тўғрисида мисоллар билан тушунтирилди. Шунингдек, Исломдаги Фирқалар тўғрисида ҳамда қадимда фирқалар фаолияти уларнинг моҳияти тўғрисида ҳамда замонамиздаги фирқаланиш хусусида тўхталиб уларнинг моҳиятини таҳлил қилиб, бугунги кунда “Хизбут таҳрир”, “ИШИД” ва бошқа фирқаларнинг салбий фаолияти, Исломга зид фаолияти тўғрисида таҳлилий маълумотлар талабаларга етказилди. Маъруза давомида Имом хатиб томонидан талабаларга бугунги кунда юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш уни асраб авайлашга чақирди ҳамда бугунги техника технологияларнинг тараққий этиб бораётгани кўплаб ижтимоий норасмий сайтларда тарғиб қилинаётган ёт ғоялар уларнинг инсон ва ёшлар онгига салбий таъсирлари бундай ҳолатларда ҳушёр ва огоҳ бўлишга чақирди ва бундай норасмий сайтлар ва тармоқларга алданмасликка даъват этди. Муқаддас динимизни асраш унинг поклигини сақлаш, уни ҳимоя қилиш ҳар бир мусулмоннинг муқаддас бурчи эканлиги бу борада диний билимнинг саёзлиги оқибатида кўплаб ёшларнинг диний оқимлар ва ташкилотлар таъсирига тушиб қолаётганлиги, натижада ўз ватанига ва халқига қарши чиқаётганлиги жуда ачинарли ҳолатлигини ҳаётий мисоллар билан таҳлил қилиб берилди. Шунингдек, бугунги кунда диний экстремистик ташкилотларнинг ғайри инсоний, ғайри диний мақсадлари ва фаолияти илмий жиҳатдан таҳлил қилиниб, талабаларга етказилди. Ёвузликни ва жаҳолатни олдини олишда илм-маърифатнинг ўрни шунингдек, диний маърифатнинг ўрни ва аҳамиятига тўхталиб ўтилди. Маъруза қизғин баҳс ва савол-жавоблар асосида ўтди.
“И ва М” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти