Аёллар соғлиги – жамият бойлиги
Жорий йилнинг 29 июнида институтда “Аёллар соғлиги – жамият бойлиги” мавзусида онлайин вебинар ташкил этилди. Мазкур вебинарда Тошкент шахар репродуктив саломатлик марказининг олий тоифали шифокорлари М.Азимова ва К.Абдимуминовалар ва профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. Кун тартибидаги масала бўйича олий тоифали шифокор-акушер-гинеколог М.Азимова хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий, тиббий маданиятини ошириш, хотин-қизлар, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳамда улар учун яратилаётган имтиёзлар ва имкониятлардан фойдаланиш даражасини ўрганиш тўғрисида ва маълумот берди.
Ундан ташқари Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болалар учун замонавий, юқори технологик, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ҳамда 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси тўғрисида ва хотин-қизлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш ҳамда ёшларни оилавий ҳаётга тайерлаш бўйича тўхталиб ўтди. Шундан сўнг иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди.
Институт хотин-қизлар кенгаши раиси З. Хафизова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати