22-апрель "Бутунжаҳон Ер куни”
Маълумки, ҳар йили 22-апрель "Бутунжаҳон Ер куни” сифатида нишонланиб келинади. Илк маротаба Ер кунини нишонлаш 1971-йилдан бошланган. Aйнан шу йили БМТ Бош Котибияти томонидан махсус қарор қабул қилинган. 1972-йил Стокголмдаги БМТ Конференсиясида атроф-муҳит таназзули муаммоси ўртага қўйилди. Шундан сўнг ҳукуматлар глобал екологик муаммоларни бартараф етиш бўйича, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда яхшилаш борасида БМТ нинг Aтроф муҳитни муҳофаза қилиш Дастури (ЙУНЕП) ни ишлаб чиқдилар. Мазкур дастурнинг асосий вазифаси атроф муҳит бўйича глобал муаммоларни ҳал етиш ва бу борадаги турли лойиҳа ва дастурларни қўллаб-қувватлашда давлатларга кўмаклашишдан иборат.
Курраи заминимизнинг умумий майдони 420 млн кв. км. ни ташкил етади, шундан 30% дан камроғи (140 млн кв. км.) қуруқликни ташкил етади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу қуруқлик Ерларининг асосий қисмини чўл ҳудудлари, қадимий музликлар ҳамда баланд тоғликлар, яъни инсон яшаши мушкул бўлган ҳудудлар ташкил етади.
БМТнинг Aтроф-муҳит дастури (ЮНЕП) томонидан тайёрланган "Глобал екологик тараққиёт” номли китобида келтирилган маълумотда, Ер шарида 2 млрд. га яқин ерлар деградацияга учраган.(деградация-бу ернинг шўрланиши, кимёвий моддалардан зарар кўриб яроқсиз аҳволга келиб қолиши. Умуман олганда ернинг ифлосланиши деб тушиниш мумкин).
Олимларнинг фикрига кўра, ерларнинг деградацияга учрашига сабаб ўрмонларнинг кесилиши, яйловлардан ҳаддан ташқари тежамсизлик билан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ерлардан нооқилона фойдаланиш ва натижада, ерларнинг шўрланиши, балчиққа айланишига олиб келиши, ҳамда саноатнинг ривожланиши ва урбанизация жараёнининг жадаллашуви (шаҳарлар, йўллар қурилиши, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши) ҳам асосий омиллардан ҳисобланади. Мазкур жараён айниқса, ХХ асрда жадал тус олиши жаҳон ҳамжамияти томонидан жиддий равишда тан олинди.
Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, екологик ҳолатни барқарорлаштириш, табиий бойликлардан рационал фойдаланиш масалаларига катта еътибор қаратилган. Ҳусусан ер ресурсларини сақлаш, қишлоқ хўжалик соҳасида замонавий илғор технологияларни қўллаш, ифлосланишнинг олдини олиш каби масалалар доим еътибор марказида турибди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида "Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, чунки улар давлат муҳофазасидадир” деб белгилаб қўйилган. Демак, атроф муҳитни, жумладан ер ресурсларини муҳофаза етиш глобал, енг долзарб муаммолардан бири бўлиб, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бош Қомусимиз асосида тартибга солинади. Истиқлол йилларида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Ер кодекси”, "Фермер хўжалиги тўг`рисида”, "Деҳқон хўжалиги тўг`рисида”, "Давлат ер кадастри тўг`рисида”ги ва бошқа қонунларининг қабул қилиниши мамлакатимизда ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишнинг хуқуқий пойдеворини яратиб берди.
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасида амалга ошираётган чора-тадбирлари ернинг улуғ неъмат эканлигини англаб йетишга ва ҳар бир инсон мавжуд вазиятнинг ўнгланиши учун нима қилиш лозим еканлиги ҳақида чуқур ўйлашга ундайди.
Манба: geografiya.uz