Фаҳрийларимиз эъзозда
Институтимизда кўп йиллардан фаолият юритиб ҳозирда нафақада бўлган ўқитувчи – ходимларимиз ҳар доим институт раҳбарияти томонидан эъзозланиб келмоқдалар ва хеч қачон эътибордан четда қолдирилмаган.
Юқоридаги сўзимиздан келиб чиқиб, шуни маълум қилишни жоиз топдикки, жорий йилнинг 14 март куни институт Ахборот ресурслари марказида кўп йиллардан буён фаолият юритиб келган, умрининг кўп йилларини институтга бахшида этган фаҳрий ходимларимиз, бош кутубхоначи Тошқўзиева Барно Усмоновна, 1 – тоифали кутубхоначи Нуритдинова Дилора Махмуджановна, бўлим бошлиғи Мустаяпова Нурилнисо Тулебаевналарни нафақага чиқиб, ишдан кетаётганликлари сабабли Маънавий – маърифий ишлар бўйича проректор Қодиржон Шавазов ҳамда Ахборот ресурслари маркази директори Шахноза Тиллашайховалар иштирокида, фаҳрий ходимларимизга институт хаёти учун қилган ишлари учун институт ректори Ў.Умурзаковнинг ташаккурномасини ҳамда эсталик совғаларини тантанали равишда топширишди ва бундан кейин ҳам институтнинг хаёти билан ҳамнафас бўлиб, байрамларда ташриф буюриб жамоат ишларида иштирок этиб юришса бошимиз осмонларга етиб юришини билдиришди.
Маънавият – маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Д.Сиддиқова ахбороти