ТИҚХММИда давом этаётган «Construction the formation of living environment» (FORM-2019)

2019 йил 19 апрел куни ТИҚХММИда давом этаётган «Construction the formation of living environment» (FORM-2019) мавзусидаги XXII халқаро илмий конференцияси доирасида барча секцияларда тушликга қадар қурилиш соҳасида эришилган илмий ютуқлар бўйича тақдимотлар бўлиб ўтди. Тушликдан сўнг “Ёшлар инновациялари” мавзусида 25 ёшгача бўлган ёш олимлар ўртасида ҳар бир секция бўйича постер сессиялари бўлиб ўтди.

Шу билан бир қаторда Тошкент шаҳрида янги қурилган ва қурилаётган қурилиш объектларига саёҳат уюштирилди. Бунда “Ислом цивилизацияси маркази” комплекси, Toshkent city ҳамда Humo аренасига ташриф буюрилди.

Гидротехника қурилиши факультети ахбороти.