Ғалаба муборак!

  Жаҳон миқёсидаги спорт мусобақаларида, олимпиада ўйинлари таркибида ўзбек кураши номининг ўрин тутгани ва кенг ёйилгани биз учун ифтихор. Ўзбек азалдан кураш орқали ўзлигини намойиш этиб келган халқ. Бу унимнг халқ оғзаки ижодиётида ҳам, достону ривоятларида ҳам акс этган.

Жорий йилнинг 3–4 февраль кунлари Ўзбекистон Кураш Миллий Федерацияси Тошкент вилояти бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуганиевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Кураш бўйича Тошкент вилояти биринчилиги” мусобақасида “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети 3 – босқич талабаси Номозов Жаҳонгир иштирок этиб, + 100 кг вазн тоифасида фахрли 1 – ўринни эгаллади ва Федерация томонидан 1 – даражали медал ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Бу эса бизнинг давлатимизда курашга ва полвонларга эътиборимиз юқори даражада бўлганлигини билдирувчи белгидир.

    Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари И.Рахимов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов