Хотира мангулик муҳридир

Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира - кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи - муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр - инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад- маслакларига олижаноблик бағишлайди.

Букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини азиз Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш - одамийликнинг энг олий мезони ва бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг ва олижаноб халқимизга хос азалий қадриятдир.

Халқимиз азалдан ўлкамизни босқинчилардан ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва дахлсизлиги учун курашган қаҳрамонларини эъзозлаб келмоқда. Шу ўринда Тошкент Ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти томонидан 9-май - хотира ва қадрлаш муносабати билан  "Лашкарбеги" маҳалласида истиқомат қиладиган, А.Артикбаев ва э.Мусинларнинг ҳолидан хабар олинди. Шу билан бирга ТИҚХММИ ректори, Тошкент шаҳар кенгаши депутати Умурзаков Ўктам Пардаевич ташаббуси билан ғалабанинг 75 йиллиги муносабати юзасидан уруш ва меҳнат фахрийларига "Гидромелиорация" факультети раҳбарияти ва бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар томонидан совғалар етказилди. Уруш фахрийлари Институт томонидан кўрсатилган бундай эътибордан   хурсанд бўлиб ўз миннатдорчилигини изҳор этишди.

Хотира бор экан, тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.
Хотира - элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира - эртани ёритгувчи нур.

 

Орифжон Ҳабибуллаев  “Гидромелиорация” факультетининг  ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари

ТИҚХММИ матбуот хизмати