Галдаги муаммоли маъруза

2018 йил 6 апрель куни соат 13:00 да “Иқтисодиёт ва менежмент” факультети Б-106 ўқув аудиториясида “Буҳгалтерия ҳисоби ва аудит”, “Иқтисодиёт”, “Менежмент” таълим йўналишлари 4-курс талабаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси маъмурий амалиёт бўлими Давлат солиқ бош инспектори Турғунов Бахтиёр Абдусаломович иштирокида “Ўзбекистон Республикасида солиқ ҳуқуқбузарликлари масалалари” мавзусида муаммоли семинар ўтказилди. Семинарда “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси мудири ва профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этишди. Муаммоли маъруза давомида солиққа оид ҳуқуқбузарликлар, уларнинг оқибатлари, жарима ва санкцияларнинг белгиланиш тартиби ҳамда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида битирувчи талабаларга маълумотлар берилди. Семинар қизғин савол-жавоблар тарзида бўлиб ўтди.

“И ва М” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев