Ғазал мулкининг султони

Шеърият  мулкининг султони, инсонпарварлик, одоб-ахлоқ ва маънавият соҳасида ҳам ибрат намунаси бўлган Алишер Навоий бобомиз таваллудининг 577 йиллигига бағишлаб Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 3-ТТЖ да "Алишер Навоий маънавиятимиз қуёши" мавзусидаги маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил қилинди.

Унда "Алишер Навоий номли Ўзбекистон Давлат музейи" катта илмий ходими филиология фанлари номзоди доцент Жўрабоев Отабек Рустамбек ўғли ҳамда "Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси" кафедраси мудири, техника фанлари номзоди, доцент Рихсибоев Улуғбек Темурович, ассистент Уришев Адҳам Эргашевич, "Геодезия ва геоинформатика" кафедраси ўқитувчилари: Жураев Абдулла ва Абдусаматов Отабеклар ҳамда 2-ТТЖ  тарбиячи-педагоги Дилором Сагдуллаевалар иштирокида талабалар билан Алишер Навоий ғазал ва рубойиларидан ижро этилди.

Давра суҳбатида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди. Тадбир якунида "Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси" кафедра мудири Рихсибоев Улуғбек Темурович сўзга чиқиб, Алишер Навоий буюк сиймо ва унинг асарларини ўқиб барчамиз юрагимиздан ҳис қилишимизни таъкидлади. Шу жумладан, Абдулла Жураев ҳам сўзга  чиқиб 3-ТТЖда тадбирлар шиддат билан олиб борилаётгани ва фаол иштирокчиларга, тарбиячи-педагог Азиза Хаитова ҳамда инсититут "Ёшлар иттифоқи" бошланғич ташкилоти фаолларига тадбирни кўтаринки руҳда тайёрлагани учун миннатдорчилик билдиришди.

3 –ТТЖ Талабалар кенгаши сардори Жаҳонгир Саидаҳмедов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов