Германиянинг “IRRIPORT” компаниясининг директори расмий ташриф буюрди
Германиянинг сув тежовчи ирригация тизимларини ишлаб чиқарувчи Irriport компаниясининг директори Парсса Разави, Ўзбекистондаги Германия иқтисодий ваколатхонаси вакили Райхон Касымова расмий ташриф буюрди. Учрашувда Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А.Салоҳиддинов, Ирригация ва мелиорация кафедраси мудири И.Бегматов, Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш кафедраси мудири А.Шеров, Халқаро бўлим бошлиғи Ш.Рахмоновлар иштирок этишди. П.Разави Германияда 2000 йилдан 2011 йилгача турли ирригация корхоналарида ишлаган. Сўнгра ирригация тизимида кичик ҳажимдаги ирригация тизимларини ўрнатиш бўйича эҳтиёж борлигини ўрганга. Шундан келиб чиқиб “IRRIPORT” компаниясига 2011 йил асос солинган. Бугунги кунга келиб Германиядаги барча кичик ҳажмдаги ирригация тизимларини ўрнатиш билан бирга, Эрон ва Покистонга ҳам ўз технологияларини экспорт қилиш билан шуғулланиб келмоқда. Ўзбекистонда ҳам Эрон каби иқлимий ўхшашликлар борлиги боис, бу ҳудудда уларни ирригация тизимларини ўрнатиш бўйича қизиқиш билдирди.
Институт ушбу корхонанинг ирригация тизимларини демонстрация лабораториясини ташкил этиш бўйича келишиб олинди. Учрашувдан сўнг эсдалик совғалари улашилди.