Германиянинг Вайнштефан-Триздорф университети профессори Ёханнэс Холзнер ташриф буюрди
Германиянинг Вайнштефан-Триздорф номидаги амалий фанлар университети профессори Ёханнэс Холзнер (Johannes Holzner) ташриф буюрди. Учрашувда Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор, профессор А.Салоҳиддинов ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ш.Рахмонов иштирок этишди. Проф. Ёханнэс Холзнер 17 давлатлар ўртасида тузилган халқаро магистратура (Халқаро қишлоқ хўжалиги менежменти) хусусида маълумот берди. Жумладан, Германия, Ўзбекистон, Арманиястон, Озайбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Украина, Россия, Парагвай, Босния ва Герцеговина, Камбоджа, Монголия, Польша, Руминия, Сербия, Таиланд давлатларида жойлашган олий таълим муассасалари билан узвий ҳамкорликда магистратура ташкил этилган.
Ушбу магистратура дастури 20 йилдан бери фаолият юритмоқда. Жумладан, Самарқанд давлат университети ва Урганч давлат университетларида ушбу магистратура йўлга қўйилган. Арманистон миллий аграр университетида йўлга қўйилган Халқаро қишлоқ хўжалиги менежментида таҳсил олган магистрантлар ўқиш якунида ҳам Арманистон ҳам Германия дипломини олиши белгилаб қўйилган экан. Ушбу магистратурани ҳам ТИҚХММИ қошида очиш имкониятини таклиф этди. Бу билан кўп сонли тармоқли ҳамкорликни бирига айланишни таклиф этди. Учрашув ўзаро илиқ ва дўстона кўринишда ўтди. Учрашув сўнггида эсдалик совғалар берилди.